Ўзбек-хитой вакцинаси Мисрга сотилиши масаласи муҳокама қилинди

    Айни пайтда Ўзбекистон ва Хитойда Omikron-Delta штаммига (янги коронавирус вакцинасининг иккинчи авлоди) қарши янги рекомбинант оқсилли вакцинанинг халқаро клиник тадқиқотлари ўтказилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компания вице-президенти Пу Сзян (ХХР) ва Миср соғлиқни сақлаш ва аҳолишунослик вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳассан иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

    Унда ZF-Uz-VAC2001 вакцинасининг Ўзбекистонда III-босқич клиник синовлари муваффақиятли ўтказилгани, ҳозирда вакцинани ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгани, мазкур тажриба Ўзбекистонда турли хил юқумли касалликларни олдини олишга қарши яратиладиган турли хил вакциналарнинг яратилишига, улар устида халқаро миқёсда тадқиқотлар олиб боришга замин яратиши қайд этилди.

    Хусусан, айни пайтда Ўзбекистон ва Хитойда Omikron-Delta штаммига (янги коронавирус вакцинасининг иккинчи авлоди) қарши янги рекомбинант оқсилли вакцинасининг халқаро клиник тадқиқотлари ўтказилаётгани аҳоли ўртасида коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозалари билан эмланиш даражасини ошишига, аҳоли ўртасида касаллик қайта тарқалмаслигига хизмат қилади.

    Учрашув давомида Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тақдимоти ўтказилди. Хусусан, сил касаллигига қарши сўнгги авлод препаратлари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасида юқумли касалликларга ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди Марказ қошида илмий лабораториялар ҳам бўлиши ва унда икки давлат олимларининг ҳамкорлиги йўлга қўйилиши айтилди.

    Шунингдек, тиббиёт ходимларига мунтазам равишда малака ошириш курслари, тренинг-семинарлар ташкил этиш орқали уларнинг дунёнинг энг сўнгги тажрибаларидан бохабар бўлишлари ва амалиётда қўллашлари таъминланиши мумкинлиги айтилди.

    Учрашувда иштирок этган Миср соғлиқни сақлаш ва аҳолишунослик вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳассан Миср юқумли касалликлар дастури раҳбари, тиббиёт соҳадаги таниқли олимлардан бири бўлиб, у билан Ўзбек-Хитой вакцинасини Мисрда рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланишга рухсат бериш бўйича музокаралар ўтказилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates