Ўзбекча Википедияда мақолалар сони 150 мингтадан ошди

    Бўш вақтда 5 июл 2022 2267

    Май ойидаги «WikiStipendiya» лойиҳаси бошлангандан бери 3 июль ҳолатига кўра, ўзбекча Wikipedia`да яратилган мақолалар сони 150 000 тага етди.

    Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

    Ўзбекча Wikipedia айни пайтда 150 082 та мақола билан барча тиллардаги Wikipedia`лар орасида 58 ўринда бормоқда. Бунга қадар эса хаттоки ўлик тиллардан ҳам пастроқ, 62 ўринда бўлган.

    «Вики-стипендия» лойиҳаси ишга тушгач, аввал ўзбекча Википедияда мавжуд бўлмаган жуда кўплаб мақоалалар жойланди. Масалан, «Янги Ўзбекистон боғи», «Заковат» интеллектуал ўйини, Самарқанд нони, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова ҳақидаги мақолалар шулар жумласидандир.

    Маълумот учун, лойиҳада иштирок этиш учун @Wikistipendiya_bot орқали рўйхатдан ўтиш ва Википедияда ўзбек тилидаги мақолаларни бойитишда фаол иштирок этиш мумкин. Лойиҳа АОКА, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.

    Мақолалар яратиш бўйича WikiStipendiya марафони 2022 йилнинг 12 декабрига қадар давом этади. Унда рўйхатдан ўтган ҳар қандай иштирокчи қатнашиши мумкин. Ғолиблар бир марталик стипендия билан тақдирланади:

    1-ўринга — 50 000 000 сўм;
    2-ўринга — 40 000 000 сўм;
    3-ўринга — 30 000 000 сўм;
    4−8-ўринларнинг ҳар бирига — 20 000 000 сўмдан;
    9−18-ўринларнинг ҳар бирига — 10 000 000 сўмдан;

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates