Ўзбекистон — АҚШ ҳамкорлигининг янги саҳифаси

    Президентимизнинг АҚШга амалий ташрифи давомида эришилган келишувлар, мулоқотлар, учрашувлар ҳақида бугун кўп гапириляпти.

    Зеро, бу сафар оддий ташриф эмас, балки икки халқ, икки цивилизация, икки иқтисодий қудрат орасидаги ишонч ва ҳамкорликнинг янги босқичидир. Ташриф нафақат сиёсий диалог, балки иқтисодий муносабатларда янги, мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини очди.

    “C5+1” формати Марказий Осиё дав­латлари ҳамда АҚШ ўртасидаги стратегик мулоқот майдони бўлиб, сиёсий, иқтисо­дий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкор­ликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ушбу платформа минтақа давлатлари учун суверенитетни сақлаш, ҳудудий яхлитлик­ни таъминлаш ва глобал кучлар ўртасида мувозанатли ташқи сиёсат юритиш имко­нини беради.

    Иқтисодий жабҳада “C5+1” форма­тининг ўрни катта. АҚШ минтақа би­лан энергетика, транспорт ва логистика, рақамли иқтисодиёт, қишлоқ хўжали­ги ва сув ресурсларини бошқариш каби йўналишларда инвестицион шерикликни ривожлантиришга интилади.

    Хавфсизлик йўналишида “C5+1” тер­роризм, чегара хавфсизлиги, экстремизм ва гиёҳвандлик моддалари савдосига қарши кураш ҳамда киберхавфсизлик каби масалаларда қўшма ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилади. Марка­зий Осиёга муқобил ривожланиш йўлини таклиф этиш орқали геосиёсий аҳамият касб этади.

    Бундан ташқари, “C5+1” формати дои­расида маданий ва маънавий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратила­ди. Таълим соҳасида ҳамкорлик, экология ва иқлим ўзгаришига қарши кураш каби йўналишлар орқали минтақа ёшлари дунёқарашини кенгайтириш, инновацион фикрлаш ва глобал майдонда рақобатбар­дош бўлишга тайёрлаш кўзда тутилган.

    Янги мулоқотнинг мазмун-моҳияти си­фатида АҚШ Президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали қуйидаги постни эълон қилди:

    “Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбе­кистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо иқтисодий келишувни эълон қи­лишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим мине­раллар, авиация, автомобиль бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжа­лиги, энергетика ва кимё, ахборот техно­логиялари ва бошқа муҳим тармоқлари­га қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидлар­ни амалга оширади.

    Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматли Президенти Шавкат Мирзиёевга миннат­дорлик билдираман. Мамлакатларимиз ўр­тасидаги узоқ муддатли ва самарали муно­сабатларни интизорлик билан кутамиз!”. Ушбу сўзлар, шубҳасиз, глобал иқтисодий майдонда Ўзбекистоннинг янги мақомини белгилайди.

    Бу ташриф ҳақиқатан ҳам самарали ва тарихий аҳамиятга эга. Мутахассис­лар АҚШ компанияларининг бугунги қизиқиши ва қатъияти 2010-йиллар бо­шидаги ҳолатдан мутлақо фарқ қили­шини таъкидламоқда. Бугун америкалик инвесторлар аниқ лойиҳаларга кириш­моқда.

    Мамлакатимизда сўнгги йиллардаги туб иқтисодий ва маъмурий ислоҳот­лар, тадбиркорликка кенг йўл очили­ши, солиқ юкининг камайтирилиши ва ҳуқуқий кафолатлар ишлаб чиқилиши халқаро шерикларда ишонч уйғотди. Бу жараёнда давлатимиз раҳбарининг сиё­сий иродаси, очиқ мулоқот қилиш сиёса­ти ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ташаббуслари ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, дав­лат раҳбарлари даражасида ўрнатилган сиёсий алоқалар туфайли икки томонла­ма ҳамкорлик аниқ йўналишлар асосида ривожланмоқда.

    Музокаралар натижасида виза режими­ни енгиллаштириш, шунингдек, икки дав­лат пойтахтлари ўртасида доимий авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу нафақат бизнес ва туризм алоқаларини, балки маданий-гума­нитар мулоқотни ҳам янги босқичга кўта­ради.

    Шу тарзда сиёсий ирода ва иқтисодий манфаат уйғунлашган ҳолда Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги алоқаларда янги саҳифа очилмоқда. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий стратегиясида ўзаро манфа­атли ҳамкорлик асосий устувор йўналиш бўлиб келган. Вашингтондаги учрашувлар эса бу йўналишнинг амалий натижаси си­фатида тарихда қолади.

    Янги битим ва келишувлар икки дав­лат учун иқтисодий ўсиш, барқарорлик ва ишонч муҳитининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Демак, Марказий Осиё ва АҚШ мулоқоти нафақат дипломатик фор­матда, балки янги иқтисодий дунё тарти­бининг муҳим поғонаси сифатида шакл­ланмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи янги босқичга кўтарилганидан дарак беради.

    Баҳодиржон ШЕРМУҲАММАДОВ,

    Фарғона давлат университети ректори

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates