Ўзбекистон – Беларус: саноат кооперацияси учун янги имкониятлар

    Жорий йил 6 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков “«ННОПРОМ». Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» Халқаро саноат кўргазмаси доирасида Беларус Республикаси саноат вазири П.Пархомчик билан учрашди.

    Томонлар Беларус миллий павильонида бўлиб, Беларус саноат корхоналари маҳсулотлари билан яқиндан танишдилар, шунингдек, юқори технологияли корхоналарни ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Хусусан, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги ва махсус техника воситалари ҳамда фармацевтика препаратлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди.

    Томонлар аниқ ўзбек ва белорус корхоналари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш бўйича келгусидаги саъй-ҳаракатларни белгилаб олдилар, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates