Ўзбекистон -Эстония бизнес форуми бўлиб ўтди

    Бизнес 29 март 2023 1705

    Жорий йил 28 мартда « Lotte City Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон -Эстония бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакат таълим, IT, логистика, ишлаб чиқариш ва дистрибюторлик соҳалари вакиллари иштирок этди.

    Эстониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Томас Тирс Эстония ишбилармон доиралари томонидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли йўналишларида ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликка қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари логистика ва транспорт, таълим ва АКТ соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларни билдирди.

    Бизнес-форум якунида Ўзбекистон ва Эстониянинг етакчи компаниялари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини мазмунли муҳокама қилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати