Ўзбекистон – Испания: Икки томонлама ҳамкорликнинг амалий давоми

    Транспорт 29 декабр 2021 1279

    Аввал хабар берилганидек, ноябрь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. Хасиловнинг Х.Н. Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси МДҲ мамлакатлари ва Европа бўйича тижорат директори жаноб Энрике Риеска бошчилигида делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Мулоқот чоғида юқори тезликда ҳаракатланувчи электр поездларига техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, уларни янада ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Темир йўл соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг навбатдаги амалий акси янги қўшма битимда ўз ифодасини топди.

    Бугун, онлайн тарзда ўтказилган учрашувда «Patentes Talgo S.L.U.» компаниясининг тижорат директори Альваро Сегуро бошчилигида юқори тезликдаги ҳаракатланувчи электропоездларига техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди. Шартномага кўра, 4 йил муддатга юртимизда мавжуд 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездларига техник хизмат кўрсатиш испаниялик мутахассислар томонидан амалга оширилади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates