Ўзбекистон – Ўмон ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама этилди

    Шу йил 6 мартда БМТнинг кам ривожланган мамлакатлар бўйича юқори даражадаги 5-конференциясида иштирок этиш учун Қатарда амалий ташриф билан бўлган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўмон Султонлиги иқтисодиёт вазири Саид ал Сакри билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида турли соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантириш, икки мамлакатнинг парламентлараро алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

    Мулоқот чоғида Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, конституциявий ислоҳотнинг бориши ҳақида маълумотлар берилди.

    Музокарада икки давлатни умумий маданият, дин, анъана ва маънавий қадриятлар бирлаштириб туриши, ўзаро манфаатли муносабатларни изчил мустаҳкамлашдан иккала томон ҳам бирдек манфаатдор экани таъкидланди.

    Ўмон султонлиги иқтисодиёт вазири жаҳонда Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганини таъкидлаб, уни Марказий Осиё минтақасида асосий ҳамкор давлат сифатида кўрилишини маълум қилди. Шу нуқтаи-назардан Ўмон иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларини янада фаоллаштириш тарафдори эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

    Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates