Ўзбекистон – Россия: Истиқболли шартнома имзоланди

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Россиянинг «Сталмост» АЖ компаниясининг раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида томонлар Қорақалпоғистон Республикасининг Қипчоқ қишлоғи яқинида Амударё устидан қурилиши режалаштирилаётган узунлиги 412 метрли темир йўл ва автомобиль қўшма кўпригини барпо этиш учун, металл конструкцияларни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Музокаралар якуни бўйича, томонлар «Шовот – Қораузяк янги темир йўл линияси ва Амударё устидан ўтувчи қўшма темир йўл ва автомобиль кўприги қурилиши» лойиҳаси бўйича металл конструкцияларни батафсил чизмаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш, махсус ёрдамчи конструкцияларни етказиб бериш ва уларни ўрнатилишини назорат қилиш бўйича шартнома имзоладилар.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Бош менежери – Бош муҳандиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг етакчи металл конструкцияларни ишлаб чиқарувчи қатор заводлар фаолияти ва имкониятлари билан яқиндан танишди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

    Маълумот учун: «Сталмост» АЖ МДҲ мамлакатлари орасида кенг қўлланиладиган турли хил металл конструкцияларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхона бўлиб, темир йўли, автомобиль йўли, пиёдалар йўли, ер усти кўприклари, шунингдек шаҳарсозлик қурилишларида ишлатиладиган турли хил металл конструкцияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates