Ўзбекистон — Россия: туризм, маданият ва музейлар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

    Туризм ва маданий мерос вазирлигида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Aзиз Aбдуҳакимов ҳамда Россия Федерацияси Маданият вазирининг ўринбосари Надежда Преподобная ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида туризм, маданият ва музейлар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва келажакдаги истиқболи муҳокама этилди.

    Қолаверса, Ўзбекистон ва Россия музейлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришда 18-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Ўзбекистон ва Россия музей вакиллари конференцияси»нинг муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

    Шунингдек, учрашувда музейлар соҳаси билан бир қаторда маданий мерос объектларини реставрация қилиш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида россиялик уста-реставраторларнинг мамлакатимизга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.

    Бундан ташқари, 2023 йилда мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган «Рус фасли» лойиҳаси Дастури атрофлича муҳокама этилди.

    Шу билан бирга, Россиядаги Ўзбекистонга оид маданий бойликлардан нусха олиш, улар тўғрисида маълумотлар тўплаш ишларини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates