«Ўзбекистон – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» савдо ва саноат зонаси ташкил қилинади

    Гулистон шаҳрида камида 5 минг иш ўринли «Ўзбекистон – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» савдо ва саноат зонасини ташкил қилиш топширилди.

    Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтилди.

    Йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари саноат зонасига қўшиб берилган 1 минг гектарда камида 4 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаши муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

    Бунинг учун лойиҳаларнинг самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиб, инвесторларга тақдимот қилиш учун Сирдарё, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос туманлари, Янгиер, Гулистон, Ширин шаҳарлари ҳокимларидан иборат делегацияни Хитойга юбориш топширилди.

    Бунда қурилиш материаллари бўйича Хитойнинг Сзянсу, Шандун ва Гуандун провинциялари, кимё саноатида Тянсзин шаҳри, электротехникада Фусзян, Гонконг, енгил саноатда Шандун ва Шинжон, фармацевтикада Шанхай, Сзянси ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатиш вазифаси қўйилди.

    Шунингдек, Хитойнинг Синдао шаҳрида «Хитой – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» махсус иқтисодий пилот зонасидаги имтиёзлар, уларни қўллаш механизмлари, амалга оширилаётган лойиҳаларни пухта ўрганиб, Гулистон шаҳрида камида 5 минг иш ўринли «Ўзбекистон – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» савдо ва саноат зонасини ташкил қилиш топширилди.

    Бу ердаги объектлар тайёр лойиҳа сифатида тадбиркорларга саноат ипотекаси ёки лизинг асосида тақдим этилади.

    Гонконг махсус административ райони ҳам жуда катта инвестициявий ва молиявий имкониятларга эга экани таъкидланиб, мутасаддиларга Гонконгдаги йирик компанияларни Сирдарёга таклиф қилиш ҳамда инвестиция форумини ўтказиш, Сирдарё вилояти ва Гонконг ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates