Ўзбекистон 27,9 миллион долларлик пойабзал экспорт қилди

    Бизнес 9 октябр 2020 1406

    Ўзбекистондан йил бошидан буён 27 млн 978 минг АҚШ доллари қийматидаги 23 млн. 656 минг жуфт пойабзаллар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

    Жорий йилда экспорт қилинган пойабзаллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91 фоизга ошди.

    Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилда пойабзалларнинг Тожикистонга экспорти 4,5 баробарга, Афғонистонга экспорти 4,4 баробарга, Қозоғистонга экспорти салкам 2,1 баробарга, Туркманистонга экспорти 1,8 баробарга ва Қирғизистонга экспорти 1,1 баробарга ошган.

    Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда АҚШ, БАА, Қувайт, Латвия ва Молдова ҳам қўшилди.

    Ўзбекистондан пойабзал экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторида Россия ва Озарбайжон ҳам бор.

    Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига жорий йилда республикамизга пойабзал импорти миқдор жиҳатидан салкам 4 млн. жуфтга, яъни 74 % га қисқарди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates