Ўзбекистон 9,3 млн. долларлик консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилди

    Биласизми? 15 октябр 2020 672

    Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 9 млн 365 минг АҚШ доллари қийматидаги 8720 тонна консерваланган мева-сабзавотлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

    Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3607,4 тоннага кўп демакдир.

    Жорий йилда консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошди.

    Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россияга, 26,4 фоизи Қозоғистонга ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

    Шунингдек, жорий йилда консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8 баробарга, Жанубий Кореяга экспорти 3,1 баробарга, Украинага экспорти 1,7 баробарга, Қирғизистонга экспорти 1,6 баробарга ва Туркманистонга эскпорти 1,3 баробарга ортган.

    Ўзбекистондан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда Беларус ва Италия давлатлари ҳам қўшилди.

    Шундай қилиб, мамлакатимиздан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар сони 14 тага етди. Улар қаторида Австрия, Бирлашган араб амирликлари, Нидерландия ва Покистон ҳам бор.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates