баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27%га пасайтирмоқда

    Транспорт 5 апрел 2021 123

    2021 йил 15 апрель санасидан “Uzbekistan Airports”АЖ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Aсосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 %га пасайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.

    Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинди, бу билан ИКAОга аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон Республикаси аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилди.

    “Қабул қилинган қарор Ўзбекистон аэропортларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва ишлар самарадорлигини рағбатлантириш, аҳоли учун ҳаво транспортидаги ташишларни янада арзон қилиш учун замин яратади”, - дейди “Uzbekistan Airports”АЖ бошқаруви раиси Рано Джураева.

    Транспорт вазирлиги

    Ахборот хизмати

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates