Ўзбекистон аэропортлари орқали йўловчилар оқими 36 фоизга ошди

    6 ой давомида республика аэропортларида 53 минг 303 та рейс амалга оширилган. Шундан 16 минг 319 таси ички йўналишга, 36 минг 984 таси эса халқаро йўналишга тўғри келади.

    “Uzbekistan Airports” АЖ асосий фаолият кўрсаткичларини тақдим этди. Унга кўра жорий йилнинг биринчи ярмида барча йўналишлар бўйича сезиларли ўсиш қайд этилган.

    6 ой давомида республика аэропортларида 53 минг 303 та рейс амалга оширилган. Шундан 16 минг 319 таси ички йўналишга, 36 минг 984 таси эса халқаро йўналишга тўғри келади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 37 фоизни ташкил этгани қайд этилган.

    Январь-июнь ойларида Ўзбекистон аэропортлари 6 миллион 369 минг 384 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Жумладан, ички рейсларда 1 миллион 263 минг 304 нафар, халқаро рейсларда 5 миллион 106 минг 80 нафар йўловчига хизмат кўрсатилган. Таҳлилларга кўра, ўтган 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 36 фоизни ташкил этган.

    Шунингдек, 2024 йилнинг биринчи ярмида 40 минг 269 тонна юк ва почта жўнатмасига хизмат кўрсатилган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 18 фоизга кўпдир.

    Бугунги кунда республика аэропортларига 84 та йўналиш бўйича йўловчи қатнови амалга оширилмоқда, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпроқдир. Бу кўрсаткич янги авиаташувчиларни жалб қилиш ва бир вақтнинг ўзида бир нечта янги йўналишларни очиш ҳисобига ошди. Шунингдек, май ойида Мадриддан Тошкент ва Урганчга сайёҳлик чартер рейслари йўлга қўйилди. “Uzbekistan Airports” АЖ 45 та авиакомпания билан ҳамкорлик қилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates