Бу ҳақда Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари матбуот хизмати хабар қилди.
Маросимда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда Афғонистон иқтисодий ишлар бўйича Бош вазир ўринбосари Мулла Абдул Ғаний Бародар Ахунд иштирок этди.
Лойиҳалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 500 кВлик Сурхон – Дашт-и Алавон электр узатиш тармоғи (қуввати 1000 мегаватт),
- 800 МВА қувватга эга Арғанди подстанциясини кенгайтириш,
- 220 кВлик Қобул – Шайх Месри электр узатиш тармоғи (қуввати 800 мегаватт),
- Нангарҳорда 126 МВА қувватга эга Шайх Месри подстанциясини барпо этиш.
"Ўзбекистон ушбу лойиҳаларга тахминан 243 миллион доллар сармоя йўналтиради. Лойиҳалар тўлиқ якунлангач, Афғонистон Ўзбекистондан 800–1000 мегаватт электр энергияси олади. Барча ишлар 18 ой ичида амалга оширилиши режалаштирилган", — дейилади хабарда.









