Жамоамиз гуруҳ босқичида Индонезияни 8:1, Непални 13:0 ва Бангладешни 3:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга йўл олди. Ярим финалда эса Ироқни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди.
Финалда эса Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпиони бўлди!
Жамоа сардори Абдужамил Шукуров ҳет-трикка эришган бўлса, Азиз Абдураҳмонов дубл қайд этди. Яна бир гол Қудрат Худойқулов ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа Ўзбекистон қитъа чемпионатидаги барча ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритди.
3-ўрин учун кечган беллашувда Ироқ мезбонлар устидан 4:0 ҳисобида устун келиб, бронза медалига сазовор бўлди.