"Ўзбекистон архитектура эпиграфикаси" лойиҳаси ўз ишини бошлади

    Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти 2010 йилдан буён Ислом дунёсида мисли кўрилмаган "Ўзбекистон архитектура эпиграфикаси" лойиҳасини амалга оширмоқда.

    Илк маротаба тарихий ёдгорликлар эпиграфикаси ҳақида тўлиқ маълумотга ега бўлиш ва олинган маълумотларни иллюстрацияли китоб-албомлар шаклида нашр этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Aмалга оширилаётган ишларнинг биринчи босқичи ушбу туркумга оид Қорақалпоғистон, Aндижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент шаҳри ва вилоятининг меъморий обидаларидаги эпиграфик ёзувларга бағишланган ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларида 13 жилднинг ва Самарқанд шаҳрида жойлашган Регистон ва Шоҳи Зинда меъморий мажмуаларига бағишланган фотоалбомларнинг нашр етилиши билан якунланди. Барча жилдлар халқаро илмий жамоатчилик томонидан юқори баҳоланди. Танаффусдан сўнг лойиҳа бўйича ишлар қайта тикланди. Ҳозирда Хива ва Самарқанд (Гўри Aмир) ёдгорликларида жойлашган ёзувлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган иккита янги жилдни тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистоннинг меъморий эпиграфикасига бағишланган жами 25 та китоб-альбомни нашр этиш режалаштирилган. Яқин келажакда илгари чоп этилган 13 та китоб-альбом қайта нашр этилади. Лойиҳа доирасида Ҳиндистоннинг Бобурийлар меъморчилиги ёдгорликларидаги ёзувлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган нашрни тайёрлаш режалаштирилган. Шу йўл билан лойиҳа замонавий Ўзбекистон чегараларини кесиб ўтди. Келажакда лойиҳа, Aфғонистон ва Эронга оид ёдгорликларини қамраб олади.

    "Ўзбекистон архитектура эпиграфикаси" туркумига оид иккита янги китоб-альбом, 13 та янгиланган нашр 2021 йил сентябр ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамиятининг В конгрессида намойиш этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates