Ўзбекистон Бадиий академияси ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда

    350 га яқин фотографияда ижодкорлар теварак-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўзига хос нуқтаи назар билан нигоҳ ташлаб, талқин этишган.

    Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Фоторассомлар шўъбаси” аъзолари ва ҳаваскор фотографларнинг Ўзбекистон Бадиий академияси ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган қўшма фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

    350 га яқин фотографияда ижодкорлар теварак-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўзига хос нуқтаи назар билан нигоҳ ташлаб, талқин этишган. Айниқса, ҳаваскор фоторассомларнинг аниқ концепция ва мазмунга таяниб ижод қилганларини кузатиш мумкин. Ҳаваскорлар - Э.Ишанхажаева, М.Нажибаев, В.Яроповская, М.Аъзам, Я.Малахов, И.Кривашев, Н, Павленко, Р.Грановская, А.Ленков, Р. Валиев, А.Ҳасанова, С.Воробьёва, Ж.Шаталина ишглари томошабин диққатини жалб эта олади.

    Кўргазманинг асосий қисмини Ўзбекистон БИУ фотошўъба аъзолари: Р.Шарипов, В.Соколов, В.Шлосберг, И.Садикзоде, В.Гончаренко,С.Канаки, Л.Аметов, Виктор Ан, С.Карандаев, Б. Недосеков, И.Щур, А.Коровин, З.Рўзиқулов, Е.Володина, Ҳ.Ато, Б.Алимхожаев, С.Деҳқонов, М.М.Константинова,З.Рўзиқулов, Х.Русудан асарлари ташкил этади.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "ЯнгиЎзбекистон" мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates