Ўзбекистон бактериологик қуролларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга қўшилди

    Ҳарбий 19 июн 2020 1071

    Ўзбекистоннинг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга қўшилиши ҳақидаги қонун маъқулланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Ушбу Протокол 1972 йилнинг 10 апрель куни Москва, Лондон ва Вашингтон шаҳарларида имзоланган бактериологик (биологик) ва токсик қуроллар захирасини йиғиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги Конвенция талабларини мустаҳкамловчи ҳамда тўлдирувчи ҳужжат ҳисобланади.

    Бугунги кунда ушбу Женева протоколига дунёнинг 142 та давлати, жумладан, МДҲ мамлакатларидан Арманистон, Молдавия, Россия, Тожикистон, Украина ҳамда Қирғизистон қўшилган.

    Сенат аъзолари мазкур қонуннинг қабул қилиниши республика мудофаа соҳасининг самарали тизимини таъминлаш ҳамда уни ривожлантириш алоҳида ўрин эгаллашини, қолаверса, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

    Шунингдек, мазкур Протоколга қўшилиш Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги миллий қонунчилик меъёрларига мос келиши ҳамда қонунлар билан муомалага киритилган халқаро шартномалар талабларига зид келмаслиги қайд этилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates