Лого Лого-пв-уз

    «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони кимларга насиб этди?

    Кейинги авлод 27 июн 2020 75197

    Пойтахтимиздаги «Ёшлар пресс клуби»да мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ёшларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2003 йилдан бошлаб миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўйи, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган 592 нафар йигит-қизлар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонига сазовор бўлди.

    Жорий йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппаратига «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони учун жами 460 нафар (292 нафар ҳудудий Кенгашлардан, 168 нафар вазирлик ва ташкилотлардан) номзоднинг ҳужжатлари келиб тушди.

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 7 декабрдаги йиғилишида Республика Комиссияси томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан 41 нафари «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирлашга қарор қилинди.

    Кўкрак нишони билан ҳар бир йўналиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан тантанали равишда топширилди.

    No date selected
    декабр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates