Ўзбекистон Берлиндаги туризм ярмаркасида иштирок этади

    Туризм 28 феврал 2023 867

    Жорий йил 24 февралда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов ва Германиянинг «Mangold Consulting GmbH» компанияси раиси, профессор Клаус Мангольд ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг Европа ва бутун дунёдаги мавқеини ошириш, хусусан, мамлакатнинг бой маданияти ва туризм салоҳиятини хорижда кенг намойиш этишдир.

    Таъкидлаш керакки, Германия туристик ассоциацияси (DRV) билан ҳамкорликда «Destination Forum» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Унга кўра, 2023 йил май ойида DRV таркибига кирувчи Германиянинг энг салоҳиятли туристик операторлари ва энг йирик туристик агентликлари вакиллари (умумий 70 кишига яқин) учун Ўзбекистонда семинар ташкил этиш кўзда тутилган. Учрашувда ана шу масала юзасидан ҳам музокаралар олиб борилди.

    К.Мангольд, шунингдек, Маданият ва туризм вазирлиги вакилларининг жорий йил 7–9 март кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган «ITB-Berlin» сайёҳлик ярмаркасидаги иштирокидан манфаатдор эканлигини ва мазкур ташриф Ўзбекистон ва Германиянинг туризм соҳасидаги алоқаларини янада мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Қайд этиш жоизки, «ITB-Berlin» (Берлиндаги Халқаро туризм биржаси) – дунёдаги энг йирик сайёҳлик ярмаркаларидан бири бўлиб, ҳар йили Берлиндаги «Messe Berlin» йирик кўргазма мажмуаси ҳудудида ўтказилади.

    Маълумот учун, 2022 йил 23 ноябрда Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Клаус Мангольд ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Учрашувда Ўзбекистонга европалик сайёҳлар оқимини ошириш, «Uzbekistan» миллий брендини хорижда кенг тарғиб этиш ва бошқа муҳим масалаларга эътибор қаратилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates