Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасида инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликнинг бориши кўриб чиқилди

    Халқаро ҳамкорлик 15 сентябр 2021 908

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири Лорд Тарик Аҳмад билан учрашди.

    Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия Кенгашининг 25-йиғилиши доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

    Британия томони Ўзбекистонда инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашни кўзлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни олқишлади.

    Суҳбат чоғида томонлар ўзаро савдонинг ижобий динамикасини, хусусан, ковиддан кейинги даврдаги ўсишини қайд этдилар. Жумладан, жорий йилнинг январь-июль ойларида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 52,5 фоизга ошди. Буюк Британиядан инвестицияларни жалб қилиш кўрсаткичлари ҳам сезиларли ўсишни кўрсатмоқда.

    Молиявий-техник ҳамкорлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Британия томонига Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Марказий Осиёда иқтисодий тараққиётни самарали бошқариш» дастури (ESD) доирасида Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли ҳаётга татбиқ этишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирилди. “TAF2 COVID19 Rapid Response Facility” гранти доирасида пандемиянинг Ўзбекистон экспорт тузилмасига салбий таъсирини баҳолаш лойиҳасини амалга оширишда эришилган ютуқлар ҳам қайд этилди.

    Музокаралар якунида томонлар кўриб чиқилган ҳамкорликнинг барча йўналишлари доирасида фаол ва мунтазам равишда мулоқот қилишга содиқлигини билдирдилар. Шунингдек, Британия томони билан жорий лойиҳаларни илгари суриш ва инвестиция ва савдо ҳамкорлигининг янги йўналишларини ишлаб чиқиш учун яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates