Ўзбекистон Жанубий Африкадаги давлат — Боцвана билан дипломатик алоқа ўрнатди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Боцвана давлатининг ташқи ишлар вазири Лемоганг Квапе жаноблари билан Дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшма коммюникени имзолади.
— Ботсванани йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик, — дейди Бахтиёр Саидов.