Ўзбекистон Буюк Британия бозорига божсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

    Инвестициялар 22 ноябр 2021 1754

    Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган умумий имтиёзлар тизимига қўшилган биринчи давлат бўлди.

    Бунинг натижасида энди Буюк Британияга олиб кирилаётганда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800 дан ортиқ турдаги товарларга импорт божи белгиланмайди.

    Кенгайтирилган GSP схемаси Ўзбекистонга 437 миллиард фунт стерлинг ҳажмга эга дунёнинг бешинчи йирик иқтисодиёти, дунёдаги энг интернационал истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, меҳнат стандартлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 та асосий халқаро конвенцияни муваффақиятли ратификация қилгани бенефициар мақомини бериш учун омиллардан бири бўлди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates