Ўзбекистон-Буюк Британия савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигида ижобий динамика кузатиляпти

    Халқаро ҳамкорлик 1 декабр 2022 1150

    Жорий йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Буюк Британия Савдо ва саноат кенгашининг (UBTIC) 26-йиғилиши бўлиб ўтди, унда икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, 70 га яқин етакчи компаниялар ҳамда Буюк Британиядаги халқаро университетлар ва халқаро молия институтлари раҳбарлари иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов тадбир иштирокчиларига қутлов сўзи билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон-Буюк Британия савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигининг ижобий динамикасини қайд этди. Кейинги йилларда Ўзбекистонда Британия капитали иштирокидаги корхоналар сони 338 тага етди, шундан 215 таси қўшма, 123 таси 100 фоиз Британия капитали иштирокидаги корхоналардир. Мамлакатимизда яратилган қулай сармоявий муҳит туфайли мазкур корхоналар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тоғ-кон саноати, фармацевтика, тўқимачилик ва кимё саноатида ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида ўз ифодасини топяпти. Бунга кўп жиҳатдан Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган GSP тизимининг Кенгайтирилган схемаси бенефициари мақомига эга бўлгани ёрдам беряпти.

    Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг конструктивлиги, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича олиб борилаётган изчил ва жадал саъй-ҳаракатлар, шунингдек, ушбу жараёнда Британия томони мамлакатимизни фаол қўллаб-қувватлаётгани ҳам қайд этилди. Ўзбекистон Ҳукуматининг хорижий инвесторлар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлиги таъкидланиб, Британия компаниялари раҳбарлари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан фаол ҳамкорлик қилишга таклиф этилди.

    Ўз навбатида, Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари – Истанбулдаги Бош консул Кенан Полео, Буюк Британия Халқаро савдо департаменти бош директори Эндрю Митчелл ўз чиқишларида ўзаро савдо ва инвестицияларни ривожлантириш ва кўпайтириш имкониятларини муҳокама қилиш учун самарали платформа ҳисобланадиган UBTICнинг йиллик йиғилишлари муҳимлигини таъкидладилар. Улар, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар ва қулай сармоявий муҳит мавжудлигини таъкидлаган ҳолда, Британия компаниялари вакилларини Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган бозорида ўз фаолиятини кенгайтиришга чақирди.

    Йиғилиш доирасида профессионал молиявий хизматлар кўрсатиш, инфратузилмани модернизация қилиш, қурилиш соҳасини ривожлантириш, Буюк Британиянинг Преференциялар бош тизимининг Кенгайтирилган схемасидан (Enhanced GSP) самарали фойдаланиш масалалари муҳокама этилган тўртта тармоқ сессияси ўтказилди. Сессиялар давомида бўлиб ўтган мулоқотлар доирасида, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш дастурида британиялик инвесторларнинг иштирок этиш истиқболлари, Ўзбекистоннинг бир қатор йирик компанияларининг бирламчи оммавий таклиф (IPO)га қўйилиши, давлат-хусусий шериклик асосида йирик сармоявий ва инфратузилмавий лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятлари ва икки давлат ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик салоҳияти муҳокама этилди.

    Тадбир доирасида иштирокчилар аниқ инвестиция лойиҳалари ва ташаббусларини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг молиявий ва техник жиҳатларини янада чуқурроқ муҳокама қилиш мақсадида B2B ва G2B форматида музокаралар олиб борди.

    Савдо-саноат ва Ўзбекистон-Буюк Британия кенгаши якунлари бўйича савдо, тўқимачилик, тоғ-кон саноати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим ва маданият соҳаларида 8 та икки томонлама ҳужжат, шунингдек, UBTICнинг 2023 йил учун қўшма ҳаракат режаси («Йўл харитаси») имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates