Ўзбекистон дарёларининг сувлилик даражаси пасаймоқда. Қандай чора кўрилади?

    Иқлим ўзгариши ва бошқа антропоген таъсирлар оқибатида Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва шу каби йирик дарёлар шаклланадиган музликлар ўртача 30 фоизга қисқариб, дарёларнинг сувлилик даражаси пасаймоқда.

    Бу ҳақда сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджоновнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси депутатларига берган ахборотида айтилган.

    Таъкидланганидек, глобал иқлим ўзгариши, шунингдек, трансчегаравий сувдан фойдаланиш муаммолари туфайли йиллик олинаётган сув белгиланган лимитига нисбатан ўртача 20 фоизга қисқарган. Ҳозирда Ўзбекистон нуфуси 34 миллиондан ошиб, аҳоли жон бошига ўртача 1500 куб метр сув тўғри келмоқда. Мутахассислар тахминича, 2030 йилгача аҳоли сони 39 миллионга кўпайса, бу кўрсаткич 1250 куб метрга тушиб кетиши мумкин. Ўшанда аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби 2,3 миллиард куб метрдан 3 миллиард куб метрга етиши кутилади. Шунингдек, саноат ва энергетика соҳалари фаол ривожланиб, йиллик сув истеъмоли 1,9 миллиард куб метрдан 2030 йилга бориб 3,5 миллиард куб метрга етади.

    Қандай чоралар кўрилмоқда?

    Сув хўжалиги вазири ўринбосари ахборотида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида тармоқни 2030 йилгача ривожлантиришнинг 11 устувор йўналиши белгиланган. Уларда мамлакатимизнинг барча иқтисодиёт тармоқларини сув билан кафолатли таъминлаб, сув хавфсизлигига эришиш кўзда тутилган. Шунингдек, сувни етказиб бериш учун давлат харажатларини истеъмолчилар томонидан қоплаш механизмлари босқичма-босқич жорий қилинади.

    Депутатлар аксарият сув хўжалиги объектларидан 50-60 йилдан буён фойдаланиб келинаётгани, уларнинг техник ҳолати талабга жавоб бермаслиги, сувнинг 35-40 фоизи суғориш тармоқларида йўқотилаётганини ҳисобга олиб, уларни бартараф этиш бўйича вазирликка таклифлар берди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates