Ўзбекистон делегацияси Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг 66-Бош конференцияси ишида қатнашди

    "Ўзатом" агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов ва АЭХА бош директори Рафаэл Гросси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон делегациясининг Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (АЭХА) Вена шаҳрида бўлиб ўтган 66-Бош конференцияси ишида иштироки доирасида «Ўзатом« агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов ва АЭХА бош директори Рафаэл Гросси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Рафаэл Гросси 2022 йилда кузатилган икки томонлама ҳамкорликнинг ўсувчанлигини юқори баҳолади. Мамлакатда АЭХА экспертлари иштирокида бир неча миллий семинар ва бошқа тадбирлар ташкил этилгани бунинг далилидир.

    Бош директор АЭХА департаментларининг республика ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳақида яхши маълумотга эга эканлигини қайд этди. Унинг айтишича, Ўзбекистон ўз атом энергетикасини яратиш йўлига ўтган давлат сифатида доимо унинг диққат-эътиборида турибди. Шу муносабат билан, у агентлик Ўзбекистонга ядро инфратузилмасини ривожлантириш ва миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларига ядро технологияларини жорий этишда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

    Рафаэл Гросси Ислом тараққиёт банки иштирокида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш масаласига алоҳида тўхталди. Бош директор ушбу лойиҳа унинг шахсий эътибори ва назоратида эканлигини таъкидлади.

    Унинг айтишича, агентлик ускуналарни харид қилишни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни ўз зиммасига олиши мумкин. Рафаэл Гросси қайд этганидек, айни пайтда агентлик Ўзбекистон билан ядро тиббиётида қўлланиладиган ўзига хос асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича тиббий мутахассислар малакасини ошириш соҳасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

    АЭХА бош директори Ўзбекистонда бундай кенг кўламдаги лойиҳанинг амалга оширилиши жаҳон ҳамжамиятига ўзига хос намуна бўлишини алоҳида қайд этди ва ушбу иншоотнинг очилиш маросимида шахсан иштирок этиш ниятини билдирди.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон томони Рафаэл Гроссига кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди ва ҳукумат номидан Ўзбекистон АЭХАнинг ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича талаб ва тавсияларига риоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларга содиқ эканлигини қайд этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates