Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар қилди.
Ўзбекистон делегация Иордания мамлакатида хизмат сафари билан бўлиб турибди.
Делегация аъзолари ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ўртасида ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов ҳамда Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов иштирок этди.
Учрашувда Президент маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Жаноби Олийларига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ҳамкорлик алоқаларида янги давр бошланганини эътироф қилди.
Ўз навбатида Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Иордания ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстликни юқори баҳолаб, ҳамкорликни давом эттириш ва мавжуд ўсиш имкониятларидан, хусусан, савдо, сармоя, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, делегация аъзолари кун давомида Қирол ҳазратларининг Дин ва маданият масалалари бўйича бош маслаҳатчиси, шаҳзода Амир Ғозий, Вақф ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад ал-Ҳалаяла, Иордания бош муфтийси Аҳмад ал-Ҳасанот ҳамда Ташқи ишлар вазири Айман Сафадий билан ҳам учрашувлар ўтказди.
