Ўзбекистон делегацияси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашувида иштирок этди

    Халқаро ҳамкорлик 13 октябр 2021 975

    2021 йил 11-12 октябрь кунлари Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камишов бошчилигидаги делегация Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг ВИ йиғилишида иштирок этди.

    Учрашувда минтақада хавфсизликни таъминлаш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, пандемиядан кейинги даврда иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш масалалари, шунингдек Афғонистондаги ҳозирги вазият муҳокама қилинди.

    Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказди.

    12 октябрда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарларини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates