Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг бизнес-форумида иштирок этди

    Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасида бўлиб турибди.

    2022 йил 29 июнда ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Форумда мамлакатимиз иқтисодиётининг деярли барча тармоқлари, хусусан, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик каби соҳаларни қамраб олган Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегацияси иштирок этди.

    Тадбирда сўзга чиққан ҳар икки мамлакат тадбиркор аёллари икки мамлакатнинг турли соҳаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг салоҳиятини юксалтириш борасида тажриба алмашиш ва долзарб муаммоларни муҳокама қилиш учун қулай майдонга айланган ушбу форумнинг аҳамияти ва долзарблигини таъкидлади.

    Тадбир сўнгида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссия ҳузуридаги Тадбиркор аёллар клуби ҳамда Озарбайжонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш уюшмаси ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

    Икки мамлакат тадбиркор аёллари ўртасида «B2B» форматида ўтказилган учрашувлар натижасида 54 миллион доллардан ортиқ миқдорда 19 та шартнома ва меморандумлар имзоланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    август, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates