Ўзбекистоннинг таълим соҳаси делегацияси Финляндияга ташриф буюрди

    Айни кунларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Финляндиянинг таълим соҳасидаги тажрибасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

    Ташрифнинг дастлабки кунида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев бошчилигидаги делегация аъзолари Финляндиянинг Таълим ва маданият вазирлиги раҳбарияти билан учрашишди.

    Учрашув давомида Финляндия Таълим ва маданият вазирлиги вакиллари таълим соҳасидаги давлат бошқаруви тизими бўйича тақдимот ўтиб беришди. Шунингдек, томонлар фин таълим тажрибасини ўрганиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларининг бугунги кундаги ҳолати ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди.

    Қайд этиш лозим, 2020 йил 30 октябрда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида таълим сифатини оширишда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш бўйича вазифалар белгиланиб, бу борада Финляндия тажрибаси мисол қилиб келтирилганди.

    Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда ҳам Финляндиянинг таълим соҳасидаги тажрибасини, шу жумладан ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқитиш методикалари ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини хорижга хизмат сафарини ташкил этган ҳолда ўрганиб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

    Бундан ташқари, ташрифнинг бугунги кун дастуридан Финляндиянинг қабул имтиҳонлари бюроси фаолиятини ўрганиш, мактаб дарсликлари билан танишиш ҳамда китобларни чоп этувчи ноширлар билан учрашувлар ўтказиш, шунингдек, 3-11 ёшдаги болаларнинг аниқ фанлар бўйича имтиҳонларини кузатиш каби тадбирлар ўрин олган, дея хабар беради Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мамтбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates