Ўзбекистон делегациясининг Душанбега сафари самарали якун топди

    Халқаро ҳамкорлик 15 сентябр 2020 1168

    Бугун Тожикистон пойтахтида «Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, Ўзбекистон – Тожикистон стратегик шериклигида янги саҳифа» мавзусидаги икки кунлик илмий-амалий конференция якунланди.

    Конференция доирасида илмий-тадқиқот, таҳлил марказлари ва олий ўқув юртлари вакиллари ўртасида алоҳида икки томонлама учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар чоғида ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, манфаатли соҳаларда шерикликни янада ривожлантириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

    Хусусан, Ўзбекистон иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази билан Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Иқтисодиёт ва демография институти ўртасида, шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси билан Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Санъатшунослик институти ўртасида англашув меморандумлари имзоланди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Физик-техника институти билан илмий ҳамкорликка доир шартнома тузди.

    Ўзбекистон Фанлар академиясининг Сейсмология институти ва Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Геология, зилзилаларга чидамли қурилиш ва сейсмология институтлари ҳам сейсмология соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти билан Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Ботаника, физиология ва ўсимликлар генетикаси институтлари ўртасида англашув меморандумини ишлаб чиқиш бошланди.

    Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Тожикистон Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ўртасида мавжуд амалдаги меморандум доирасида долзарб масалалар бўйича қўшма илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишга қарор қилинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates