Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир тумани кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

    Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари Бектемир тумани партия ташкилотининг навбатдан ташқари кенгаши йиғилишини ўтказди.

    Унда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман инспекторлари, туман “Махсустранс” ДУК ходимлари, Экопартия Бектемир тумани кенгаши аъзолари иштирок этди.

    Йиғилиш кун тартибига Бектемир тумани кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, ҳамда сайловда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш, Бектемир туманида 15 та сайлов участкаларига кузатувчи ва ваколатли вакиллар рўйхатини шакллантириш, Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир тумани партия ташкилотининг кенгаш ҳамда Ижроқўм аъзолар таркибига ўзгартириш киритиш, Экопартия Бектемир тумани партия ташкилотининг раиси лавозимига кенгаш томонидан номзод кўрсатиш ва Бектемир тумани партия ташкилотининг иш фаолиятини янада яхшилаш масалалари қўйилди.

    Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир тумани Кенгаши аъзоси Таджибаева Нигора туман кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимига Саидов Фаридуддин Бектемир ўғли номзодини таклифини илгари сурди ва Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир тумани партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Ф.Б.Саидов сайланди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates