баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон элчиси ИТБ гуруҳи президенти билан учрашди

    Ўзбекистон элчиси ИТБ гуруҳи президенти билан ҳамкорлик истиқболлари ва Тошкентда биргаликда ўтказиладиган тадбирга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.

    Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида жойлашган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бош қароргоҳида ИТБ гуруҳи президенти Бандар Ҳажар билан учрашди.

    Учрашувда ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва Тошкентда бўлиб ўтадиган ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг 46 йиллик йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

    Томонлар Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида амалга оширилаётган турли даражадаги ҳамкорликни юқори баҳолади. Бугун ИТБ томонидан Ўзбекистон учун тасдиқланган имтиёзли кредитларнинг умумий ҳажми 2,4 миллиард долларни ташкил этади. Банкнинг Ўзбекистондаги маблағлар портфели иқтисодиётнинг турли соҳалари, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ туманларини ривожлантириш, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳаларга диверсификация қилинган.

    ИТБ гуруҳи президенти банк томонидан Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни бир-бирига боғлайдиган темир йўл, Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини бунёд қилиш ва бошқа лойиҳалар қўллаб-қувватланишини тасдиқлади.

    Учрашувда элчи Ўзбекистон томонидан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшерикли траст жамғармаси доирасида ҳамкорлар ва донорлар билан биргаликда амалга ошираётган ишлар ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Учрашувда ҳамкорлик кун тартибининг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates