Ўзбекистон элчиси Япония ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди

    Халқаро ҳамкорлик 24 сентябр 2021 589

    Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония ташқи ишлар давлат вазири Такаши Уто ва ташқи ишлар вазирининг парламент ишлари бўйича ўринбосари Сатоши Наканиши билан учрашувлар ўтказди.

    Япония томони жорий йил 27-28 август кунлари Япония ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, жумладан, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Олий Мажлис Сенатида самарали учрашувлар ўтказилганини таъкидлади.

    Сатоши Наканиши Ўзбекистонда дафн этилган японлар хотирасига, шунингдек, Япония фуқаролари томонидан қурилган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ва интернация қилинган японлар музейи каби маданий объектларга юқори даражадаги муносабатнинг мавжудлиги учун ўзбек халқига самимий миннатдорлик изҳор этди.

    Учрашув чоғида ўзаро алоқалар кун тартиби ва Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, хусусан, парламентлараро муносабатларни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар ҳамда 2022 йилда Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates