Ўзбекистон Элчиси YUNIDO Бош директорига ишонч ёрлиқларини топширди

    Халқаро ҳамкорлик 27 октябр 2020 1543

    Мамлакатимизнинг Австриядаги Элчиси Абат Файзуллаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (YUNIDO) Бош директори Ли Ёнгга Ўзбекистоннинг YUNIDO ҳузуридаги доимий вакили сифатида ишонч ёрлиқларини топширди.

    Cуҳбат давомида Бош директор Ўзбекистон ва YUNIDO ўртасидаги сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган муносабатларни юқори баҳолади.

    Ли Ёнг сўнгги пайтларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар YUNIDO билан ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очиб бергани ва Ўзбекистон эҳтиёжларига жавоб берадиган турли хил лойиҳаларни, шу жумладан, мустаҳкам инфратузилма яратишни ҳамда умумий ва барқарор саноатлаштиришни илгари суришга кенг имкониятлар очиб берганини таъкидлади.

    Аниқ лойиҳаларни амалга оширишда YUNIDO ва Ўзбекистон ўртасида юқори даражадаги ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди.

    Қайд этилганидек, сўнгги йилларда YUNIDO барқарор тадбиркорликни ривожлантириш, экспортга йўналтирилган савдо, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш, инкубатор корхоналарини қуриш ва бошқа соҳаларда минтақада ва мамлакатимизда турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали ўз фаолиятини фаол равишда кенгайтирмоқда.

    Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва YUNIDO ўртасидаги келгусидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма декларация ва у бўйича ҳаракатлар режаси лойиҳаларини тайёрлаш жараёнидан мамнун эканликларини маълум қилдилар.

    Ушбу ҳужжат имзоланиши томонларнинг яқин келажакдаги ўзаро алоқаларининг аниқ йўналишларини белгилаб бериши ва икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариши таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates