Ўзбекистон элчихонаси Россия ҳудудида бўлиб турган юртдошларимизни огоҳлантиради

    Долзарб 10 август 2022 3646

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси юртдошларимизни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганидан огоҳлантирди.

    «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганидан огоҳлантиради, — дейилади элчихонанинг расмий сайтида эълон қилинган махсус пресс-релизда. — Дипломатик миссия Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига («ёлланиш») кўра, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш жиноят ҳисобланишини маълум қилади. Ушбу ҳаракатни содир этганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш шаклида жазо белгиланган.

    Элчихона Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддаси бўйича содир этилган ноқонуний қилмиш тўғрисида холис ахборот мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантиради.

    Элчихона юртдошларимизни провокацияларга берилмасликка, эҳтиёткорлик билан иш кўришга чақиради», деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates