Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

    Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (28.09.2020 йил. 592-сон) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Низомда:

    давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказишнинг шаффоф ва очиқ тартиби;

    давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонини ўтказиш бўйича имтиҳон комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш;

    давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳони натижаларини эълон қилиш ҳамда давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби ўз аксини топди.

    Уч ой муддатда:

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида масофадан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код (матрих штрихли код) билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда олиш тизимини жорий этиши белгиланди.

    Икки ҳафта муддатда:

    Алише Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари таркиби тасдиқланишини ҳамда заруратга қараб янгилаб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates