Ўзбекистон фуқароси халқаро спорт ташкилотига асос солди

    Спорт 14 сентябр 2020 3273

    Ўзбекистонлик Фахриддин Усмонов томонидан халқаро спорт ташкилотига асос солинди. Яъни, WORLD USMONOV.S COMBAT SYSTEMS ASSOCIATION (WUKSA) кўринишидаги яккакураш ассоциацияси ўз фаолиятини юрита бошлади. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар тарқатди.

    Мазкур ташкилот 2019 йил 18 ноябрда Халқаро шарқ яккакурашлар ассоциацияси томонидан тан олинган. Жорий йил февраль ойида қолган ҳужжат ишлари якунланиб, расман ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда ушбу ассоциация таркибига 15 та давлат аъзо бўлган ва бу борада яна салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, combat usmonov йўналишини юртимиз ҳудудларида ривожлантириш борасида ҳам режалар амалга оширилмоқда.

    8 сентябрь куни айнан ушбу йўналиш борасида ва ташкилот фаолиятини мукаммал ҳолатга келтириш бўйича таъсисчиларнинг онлайн тарздаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилот асосчиси ва президенти Grand-master 10-DAN қора белбоғ соҳиби Фахриддин Юлдашевич Усмонов келажакдаги режалар билан таништириб, фаолиятни тўғри йўлга қўйиш ва бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини билдирди.

    Шунингдек, ташкилотнинг вице-президентлари ҳам тасдиқланди. Унга кўра, машҳур MMA жангчиси, Бухорода ташкил қилинган «Амир Темур» клуби асосчиси Музаффар Ражабов ва узоқ йиллардан буён Ўзбекистон муай тай федерациясида фаолият юритиб келаётган Замирбек Касимбеков ушбу масъулиятли лавозимга тайинландилар.

    Маълумот учун, WUKSA таркибида ўзининг 11 та йўналиши бўлиб, айнан ушбу турлар бўйича мунтазам турнирлар ўтказиб борилиши кўзда тутилган.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
    Матбуот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates