Ўзбекистон фуқароси ёнғинда жароҳатланди

    Ташвишли хабар 9 ноябр 2020 905

    Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 7 ноябрда Самара вилояти, Самара шаҳри, Промишленност кўчаси 33-уй ёниб кетган.

    Ёнғин натижасида 5 нафар одам жароҳат олган, 4 киши вафот этган. Жароҳатланганлардан бири Ўзбекистон фуқароси Н.И.Пирогов номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Ташхис – ис газидан заҳарланиш, бошнинг юмшоқ тўқималари лат ейиши.

    Вафот этганларнинг шахси аниқланяпти.

    Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тергов ҳаракатларини олиб боряпти. Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳамда ваколатли органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

    Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.