Ўзбекистон Гуамни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Аввал хабар берганимиздек, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри "Billie Jean King Cup" мусобақаси баҳсларига мезбонлик қилмоқда.

    Бугун "Billie Jean King Cup" мусобақаси "Asia/Oceania Group II" босқич ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Гуам термасига қарши кортга чиқди.

    "А" гуруҳидаги дастлабки учрашувда Оминахон Валиханова Сидней Паккбиерни 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, иккинчи ўйинда эса Оқгул Оманмурадова Фремонт Гибдонни 6:0, 6:0 ҳисобида таслим этди. Жамоаларнинг учинчи учрашувида Насиба Эсполова/Алия Мусабекова жуфтлиги Фремонт Гибсон/Сидней Паккбиер тандемидан 6:1, 6:3 ҳисобида устун келди. Шу тариқа, терма жамоамиз Гуам устидан 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба эришди.

    Эслатиб ўтамиз, жамоамиз эндиликда "А" гуруҳидаги қолган жамоалар – Шри-Ланка ва брунейлик рақибаларига қарши кортга чиқади. Ўзаро ўйинлар натижаси бўйича гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа кейинги турга йўл олади.

    Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Душанбе шаҳрида кечаётган баҳсларда 8 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашяпти. "Б" гуруҳидан Покистон, Туркманистон, Мўғулистон ва мезбон жамоа – Тожикистон ўрин олган. Баҳслар 27 августга қадар давом этади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates