Ўзбекистон ҳарбийлари «АрМИ – 2021» халқаро ҳарбий мусобақаларида иштирок этади

    Ҳарбий 23 июл 2021 1427

    «АрМИ-2021» Халқаро ҳарбий мусобақаларининг Россия Федерациясида ўтказиладиган баҳсларида иштирок этадиган жамоаларимиз аъзоларидан бир гуруҳи ҳарбий паҳлавонлар беллашувига жўнаб кетди.

    Жорий йилги «АрМИ-2021» Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаларининг 24 турдаги мусобақаларда иштирок этиши режалаштирилган (шундан биттаси –«Саян юриши» мусобақаси бўлиб ўтган). Унда дунёнинг 43 давлатидан 295 та жамоа иштирок этиши кутиляпти.

    Халқаро армия ўйинларининг «Ишончли қабул», «Десант взводи», «Армия маданияти», «Қутб юлдузи», «Муҳандислик формуласи», «Тактик ўқчи», «Профессионал мерган», «Саян юриши» каби мусобақаларида юртимиз вакиллари биринчи бор иштирок этадилар, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, юртимиз жамоаси жорий йил 14-16 апрель саналарида Россия Федерациясида бўлиб ўтган ва 7 мамлакат – Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Абхазия Республикаси, Жанубий Осетия Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси жамоалари иштирок этган «Саян юриши» мусобақасида муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллашга сазовор бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 23 августдан 5 сентябргача давом этган «АрМИ – 2020» Халқаро армия ўйинларида сайёрамиздаги 32 давлатнинг 160 дан зиёд жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналишдаги мусобақаларда мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, жами 16 йўналишдан 14 тасида юқори поғоналарни эгаллаган ва умумжамоа ҳисобида 3-ўринни банд этганди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates