Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр

    Афғонистонда содир бўлган зилзила ва унинг оқибатлари юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

    "Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинсияларида рўй берган зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.

    Ҳалок бўлганларнинг оилаларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

    Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр", дейилади баёнотда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates