Ўзбекистон ҳунармандлари Америкадаги энг йирик халқ ижодиёти анжуманида иштирок этяпти

    Маданият 9 июл 2021 1011

    Ўзбекистонлик бир гуруҳ ҳунармандлар 7-18 июль кунлари Санта-Фе (Ню-Мехико) шаҳрида ўтказилаётган «Халқаро халқ амалий санъати бозори» фестивалида иштирок этяпти.

    Мамлакатимизнинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонасидан маълум қилинишича, Ўзбекистон вакиллари дунёнинг 60 мамлакатидан келган 150 нафардан ортиқ ҳунармандни бирлаштирган ушбу ярмаркада мунтазам иштирок этиб келади. Фестиваль давомида қарийб 3 миллион долларлик халқ амалий санъати маҳсулотлари харид қилинади. Бу борада Ўзбекистон вакиллари ҳар йили етакчи бўлиб, улар фестиваль чоғида 250-500 минг долларгача ўз маҳсулотларни сотади.

    Бу йилги фестивалда энг катта делегациялардан бири ўзбекистонлик ҳунармандлар гуруҳи бўлди. Ўзбекистон делегацияси таркибида 20 дан ортиқ ҳунарманд, жумладан, машҳур тўқувчилар Гулнора Одилова, Фатҳулло Кенжаев раҳбарлигидаги гилам усталари ва бошқалар жой олган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Ҳунармандларимиз фестивалнинг 6 та стендида анъанавий санъат намуналарини, хусусан, Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарларимизнинг дунёга машҳур санъат мактаблари вакиллари томонидан тўқилган ипак ва жун гиламлар, анъанавий матолардан тайёрланган кийим-кечак ва бошқа маҳсулотларни намойиш этяпти.

    Ташкилотчилар ва фестиваль меҳмонлари Ўзбекистон амалий санъатининг ўзига хос чиройи, нафислиги ва ранг-баранглигини юксак баҳолаяпти. Ўзбек ҳунармандлари томонидан яратилган маҳсулотлар халқ ижодиёти мухлислари ўртасида ҳам катта қизиқишга сабаб бўляпти. Ўзбек усталари яратган буюм ва асарлар Ўзбекистоннинг бой тарихини ўзида мужассам этган, шунингдек, юртимизнинг кўҳналиги ва замонавийлигини ўзида уйғунлаштирган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates