Илмий салоҳиятга оид барча маълумотларни ўз ичига олган Миллий илмий портал Ўзбекистон Республикаси Инновацион вазирлигининг илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган бўлиб, мамлакатимиз олимлари ва тадқиқотчилари,шунингдек, кенг жамоатчилик вакилларини илм-фан соҳасига бирлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш контсепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонида Мамлакатнинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган Миллий илмий портални яратиш топшириғи белгиланган. Мазкур топшириқнинг ижроси юзасидан Миллий илмий портал ҳттп://нсп.гов.уз/ домени остида ишга туширилди.
Миллий илмий порталда лойиҳалар танлови, олимлар учун модул(докторантура, ноширлик фаолияти, илмий стажировкалар, халқаро грантлар, дастурлар), дайжест ва таҳлилий маълумотномалар, 450 га яқин маҳаллий ва хорижий конференциялар, 15 га яқин халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ташкилотлар билан тузилган меморандумлар,диссертациялар реестри, 174 га яқин интеллектуал мулк объекти бюллетенлари базаси, шунингдек, илмий ишланмалар ва инновацион ғояларни тижоратлаштириш модулида 143 та натижадор лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар базасини ўз ичига олади.