Ўзбекистон-Корея кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 25 ноябр 2022 1381

    Шу йил 24 ноябрда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ёнг Сам Чэ билан Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

    Шу йил 24 ноябрда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ёнг Сам Чэ билан Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида томонлар ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларини мутаносиб равишда ошириш, уни келгуси йилларда 5 миллиард долларга етказиш чораларини муҳокама қилдилар. Шу мақсадларда икки давлат ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек ўзбек озиқ-овқат маҳсулотларини Корея бозорига етказиб бериш учун рухсатномаларни олиш масалалари келишиб олинди.

    Учрашувда Ўзбекистонда энергетика, енгил саноат, машинасозлик, геология, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 14 миллиард долларлик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган Корея компанияларининг муваффақиятли фаолияти алоҳида таъкидланди. Корея томони долзарб муаммоларни ҳал этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ўзаро ҳамкорликнинг янги механизми – ҳар ойда Корея компаниялари иштирокида Ўзбекистон-Корея тижорат масалаларига оид мулоқотини ўтказиш ташаббусини олқишлади.

    Корея ҳукуматининг Тараққиёт мақсадларига расмий ёрдам дастури доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, Мактабгача таълим муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази, Кимёвий технологиялар маркази, шунингдек, Ўзбекистон-Корея нодир металлар илмий-технологик маркази ва Корея-Ўзбек тўқимачилик технопарки фаолиятини кенгайтириш лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    Учрашувда Корея Эксимбанкининг EDCF Жамғармаси билан таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, электроника соҳаларида йирик лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Ҳужжатларни тасдиқлаш жараёнини тезлаштириш ва Тошкентда Тиббиёт университети, Фармацевтика кластерининг 2-босқичи, шунингдек, ўзбек-корейс электроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш кластери қурилишининг бошланиши бўйича келишувга эришилди.

    Музокаралар якунида ҳукумат делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда янги келишув ва ташаббусларни ишлаб чиқишда ҳар томонлама кўмаклашишга содиқлик билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates