Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги Германияда эътироф этилди

    Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган «PATWA International Travel Awards 2023» йиллик тадбирида Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги «Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги» нуфузли мукофоти билан тақдирланди.

    Маданият ва туризм вазирилиги маълумотига кўра, «PATWA» ҳар йили дунёдаги энг йирик саёҳат ярмаркаси ҳисобланган «ITB Berlin» («Internationale Tourismus-Börse Berlin») доирасида «PATWA International Travel Awards» тадбирини ташкил қилади. Тадбирда 7 мингдан ортиқ журналист ва 180 мамлакатдан сайёҳлик соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.

    «PATWA International Travel Awards» мукофоти авиация, меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари ва операторлари, сайёҳлик йўналишлари, давлат идоралари, вазирликлар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар каби туризмни ривожлантиришда иштирок этган шахслар ва ташкилотларга берилади.

    Маълумот учун: жорий йилнинг 7 - 9 март кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган «ITB Berlin» туризм кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенд билан иштирок этди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates