Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Германия сайёҳлик ассоциацияси ўртасида Меморандум имзоланди

    Ўзбекистон ва Германия 11 - 17 май кунлари ўтказиладиган «Uzbekistan Destination Forum» анжуманига ҳозирлик кўрмоқда.

    Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Германия туризм ассоциацияси (DRV) президенти Норберт Фибиг, бошқарувчи директор Дирк Ингер, сиёсий ишлар ва ташқи саёҳатлар бўлими бошлиғи Волкер Адамс ва тадбирлар раҳбари Верена Гробжоханн ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Uzbektourism.uz порталининг ёзишича, учрашув Берлин шаҳридаги йирик "Messe Berlin" кўргазма мажмуасида "ITB-Berlin" халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида ташкил этилди.

    Учрашувда Германия туризм индустрияси айланмасининг қарийб 90 фоизини бирлаштирган Германия туризм ассоциацияси (DRV) билан ҳамкорликда 2023 йил 11–17 май кунлари бўлиб ўтадиган "Uzbekistan Destination Forum" анжумани лойиҳасига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

    Германия туризм ассоциацияси президенти Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро дўстона алоқалар ҳамда туризм соҳасидаги улкан салоҳиятимизни инобатга олиб, мазкур лойиҳани ташкил этишдан манфаатдор эканлигини қайд этди.

    У, шунингдек, ўз ассоциацияси имкониятларидан фойдаланган ҳолда Германия бўйлаб Ўзбекистонни кенг тарғиб қилиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва европалик сайёҳлар учун янги туристик йўналишларни яратиш ҳамда мамлакатимизни энг яхши йўналиш сифатида очиб берувчи PR-кампаниясини ташкил этиш режалаштирилганлигини маълум қилди.

    Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон ва ГФР ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимиз Маданият ва туризм вазирлиги ва Германия туризм ассоциацияси (DRV) Англашув меморандумини имзолади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates