— Мен Жанубий Кореяга келганимдан хурсандман. Анчадан бери К-лига ўйинларига қизиқардим, видеоларни кўрардим. «Чоннам Драгонс» томонидан ҳамкорлик ҳақида таклиф бўлганда жамоа ҳақида кўпроқ маълумотларни қидирдим ва бу клубга ёрдам бера оламан деб ўйладим. Тезроқ жамоага мослашишга ва унинг ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан, — деди Олег Зотеев.
Маълумот учун, 1990 йилда туғилган Олег Зотеев фаолияти давомида «Пахтакор», «Олмалиқ», «Бунёдкор» ва «Локомотив» клубларида тўп сурган. «Чоннам Драгонс» клуби эса ҳозирги кунда «Кей-лига-2» турнир жадвалида 7 ўйиндан кейин 10 очко жамғариб, 6-ўринда бормоқда.