Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА ва Қатарга қарши кечадиган баҳслар учун таркиби эълон қилинди

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойи Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 9- ва 10-тур учрашувларини ўтказади.

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, Миллий терма жамоаси мазкур турларга муносиб тайёргарлик кўриш учун 28 май куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 29 майдан йиғинни Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради.

    Қуйида терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ушбу йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

    Дарвозабонлар:

    • Ўткир Юсупов ("Фулад", Эрон), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи").

    Ҳимоячилар:

    • Рустам Ашурматов ("Рубин" Россия), Абдулла Абдуллаев ("Пахтакор"), Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("ОКМК"), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Фаррух Сайфиев ("Нефтчи").

    Ярим ҳимоячилар:

    • Одил Ҳамробеков ("Бунёдкор"), Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Нефтчи"), Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Отабек Шукуров ("Ал Фейҳа", Саудия Арабистони), Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Руслан Жиянов ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА), Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия).

    Ҳужумчилар:

    • Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Игорь Сергеев ("Пахтакор").

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичида "А" гуруҳида мундиалга чиқиш учун кураш олиб бормоқда. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб турибди.

    Бу гуруҳда Эрон 20 очко жамғариб, биринчи ўринда бормоқда ва форслар Жаҳон чемпионатига йўл олиб бўлган. Улардан сўнг 17 очко билан Ўзбекистон терма жамоаси бормоқда. БАА 13 , Қатар 10 очко, Қирғизистон 6. КХДРда эса 2 очко бор.

    Ўзбекистон миллий терма жамоасини 5 июнь куни БАА билан бўлиб ўтадиган ўйинда ғалаба ёки дуранг натижаси ҳам мундиалга олиб чиқади чиқади.

    Мамлакатимиз бош жамоаси 10 июнь куни бўлиб ўтадиган сўнгги турда Қатарни қабул қилади. Ушбу ўйин пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates